Ташкилот ҳақида

 «RIM-KOLOSS» маъсулияти   чекланган  жамияти ўз фаолиятини 2004 йилдан бошлаган. Асосан пахта саноати учун технологик ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Охирги йилларда селекция институтлари учун лаборатория ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3 апрель 2007 йилдаги №70-сонли “ Пахта тозалаш корхоналарини 2007-2011 йилларда модернизация ва реконструкция қилиш дастури”га кўра пахта тозалаш корхоналарига ускуналар ва эҳтиёт қисмлар етқазиб берди.

  Буюртмачининг ҳоҳишига кўра алоҳида ускуналар ёки 5 мингдан 60 минг тонна пахта хом-ашёсини қайта ишлайдиган пахта тозалаш корхонасининг тўлиқ ускуналарини тайёрлаб бериш имконига эга.

Корхонанинг маҳсулотларидан фойдаланадиган  ташкилотлар:

 - Ўзбекистонда – “”Ўзпахтасаноат” тизимидаги  пахта тозалаш корхоналари, селекция институтлари, фермер хўжаликлари ва бошқалар;

-  Бошқа давлатлар  -   Қозоқистон, Турманистон, Тожикистон, Туркия;

 Буюртма асосида техник ишланмалар билан шуғулланади. Ўз илмий лабораториясига эга ва буюртмага кўра илмий изланишлар олиб боради.